cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг иккинчи босқичи мусобақаси ўтказилди.

27 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгашининг техник ва амалий спорт мусобақаларининг 2017 йилги тақвимий режасига асосан, тасарруфдаги ўқув спорт техника клублари, Сирдарё вилоят, Фарғона вилоят ҳамда Тошкент вилояти “Ватанпарвар” ташкилотининг спортчилари ўртасида “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг иккинчи босқичи мусобақаси ўтказилди. Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган ушбу мусобақа Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Рохат” картодромида ташкил этилди.

 

"Ватанпарвар" ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси ва Яшнобод щыув спорт техника клуби ташкилотчилигида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида 55-та спортчилар “Пионер”, “Мини”, “Союзный-Юниор”, “Кадет-Юниор”, “Свободный”ҳамда “Восток” синфлари бўйича иштирок этдилар.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг миқёсда  жалб этиш мақсадида ўтказилган ушбу спорт мусобақаси иштирокчилари ўз жамоаларини ва ўқув  спорт техника клублари шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ғолиблик учун астойдил харакат қилдилар. Ёшларимизнинг олий ўрин учун бор куч қувватларини ишга солиб маррага биринчи бўлиб етиб келшга ҳаракат қилишлари унинг яққол далилидир.

 “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

“Пионер” синфи бўйича

1-ўрин  Зоиржонов Зухриддин (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин  Ущека Артём (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

3-ўрин  Егоров Егор (“Бектемир ЎСТК” УК)

“Мини” синфи бўйича

1-ўрин Щипкова Кристина   (“Бектемир ЎСТК” УК)

2-ўрин Силенко Злата (“Бектемир ЎСТК” УК)

3-ўрин Установ Багдан (“Яшнобод ЎСТК” УК)

“Союзый-Юниор” синфи бўйича

1-ўрин Рябикин Сергей  (“Яшнобод ЎСТК” УК)

2-ўрин Наджимов Константин (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

“Кадет-Юниор” синфи бўйича

1-ўрин Беляков Данил  (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин  Хайдаров Айдер (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

3-ўрин  Силенко Никита (“Бектемир ЎСТК” УК)

 “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар чемпионати мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

“Свободный” синфи бўйича

1-ўрин  Мирхасилов Жамолиддин (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин  Акопян Сепик (“Яшнобод ЎСТК” УК)

3-ўрин  Коробкин Артур (Олмалиқ кон-металургия комбинати. Тошкент вил.)

“Союзный 125 см” синфи бўйича

1-ўрин  Барышев Иван (Гулистон автомактаби. Сирдарё вил.)

2-ўрин  Донченко Алексей (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

3-ўрин  Алымов Сергей (Тошкент бирлашган техника мактаби)

“Союзный 250 см” синфи бўйича

1-ўрин  Муратов Фаррух (“Бектемир ЎСТК” УК)

2-ўрин  Щипков Вячеслав (“Бектемир ЎСТК” УК)

3-ўрин  Богдасаров Сергей (Гулистон автомактаби. Сирдарё вил.)

“Восток” синфи бўйича

1-ўрин  Ханжин Кирил (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

2-ўрин  Камышин Антон (Тошкент бирлашган техника мактаби)

 “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги иккинчи босқичи мусобақасида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилдилар:

1-ўрин (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин (“Бектемир ЎСТК” УК)

3-ўрин (Ангрен автомактаби. Тошкент вил.)

4-ўрин (Гулистон автомактаби. Сирдарё вил.)

5-ўрин (“Яшнобод ЎСТК” УК)

6-ўрин (Олмалиқ кон-металургия комбинати. Тошкент вил.)

7-ўрин (Фарғона вил.)

“Картинг” спорт мусобақаси ғолибларини Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Юртимизда бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилишидан асосий мақсад ёшларимизни нафақат тасарруфдаги ташкилотлар ўртасида  балки шаҳар, республика босқичларида ғолибликни қўлга киритишлари  учун кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга оширилаётганини кўрсатиб бериш балки,  келажаги  порлоқ Ўзбекистонимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишларини таъминлашдир.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree