Аввалги сайт     

Спортнинг “Милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди

16 Октябрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкилот тасарруфдаги Ўқув спорт техника клубларининг спортчилари ҳамда ўсмир ёшлар ўртасида “Чилонзор ўқув спорт техника клуби” унитар корхонаси қошида жойлашган спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг бешинчи босқичи мусобақаси ўтказилди. Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган ушбу мусобақада Тошкент шаҳридаги 8 та спорт жамоасининг 54 нафардан иборат спортчилари “ПП-1” ва “ВП-2” машқларида қатнашдилар. 

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилган мазкур спорт мусобақаси юқори савияда, қизиқарли тарзда ўтказилди. “Милтиқдан ўқ отиш”  спорт турининг ўзига хос хусусияти шундаки, ёшларимиз мазкур спорт тури билан шуғулланишлари ва юқори натижаларни қўлга киритишлари учун авваламбор ақл идрок, зийраклик ҳамда мўлжални аниқ олиш талаб этилади. Бунинг учун  мунтазам равишда спорт машқларини такрорлаб туришлари лозимдир.

Спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг бешинчи босқичи мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ ВП-2”  машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Никитин Илия (“Чилонзор ЎСТК” УК-1) 

2-ўрин   Жўраев Акобир  (“TEXPOGRESSPORT”)

3-ўрин   Зубайдуллаев Шохбоз  (“TEXPOGRESSPORT”)

Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Давидова Александра (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

2-ўрин  Ризаева Дилсўз (“Миробод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Носирова Фотима (“Миробод ЎСТК” УК-2)

Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Обиджонов Илхомбек (“TEXPOGRESSPORT”)

2-ўрин   Махамаджанов Дониёр (“TEXPOGRESSPORT”)

3-ўрин   Никитин Вениамин (“Чилонзор” ЎСТК” УК-1)

Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Тухватулина Элина  (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

2-ўрин   Марченко Александра  (“Мирабод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Карачан Елизавета (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

    Умумжамоа ҳисоби натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Чилонзор Ўқув спорт техника клуби-1   

2-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби-1   

3-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби-2

Спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг финал босқичи мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

Мусобақада  якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Ражабов Рустам  (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

2-ўрин   Никитин Илия (“Чилонзор ЎСТК” УК-1) 

3-ўрин   Қобилжонов Камронбек (“Миробод ЎСТК” УК-1)

Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Давидова Александра (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

2-ўрин  Муталова Инола (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Носирова Фотима (“Миробод ЎСТК” УК-2)

Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ПП-1”  машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Никитин Вениамин  (“TEXPOGRESSPORT”)

 2-ўрин  Аъзамжонов Аббосбек (“TEXPOGRESSPORT”)

3-ўрин   Махамаджанов Дониёр (“Чилонзор” ЎСТК” УК-1)

Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ПП-1”  машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Тухватуллина Элина (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

2-ўрин   Марченко Александра (“Миробод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Муталова Элнора (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

Умумжамоа ҳисобида натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Чилонзор Ўқув спорт техника клуби-1  

2-ўрин  Чилонзор Ўқув спорт техника клуби-2

3-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби-1

“Чилонзор ЎСТК” унитар корхонаси тирида ўтказилган мусобақа ғолибларини “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree