Аввалги сайт     

Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

11 Октябрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилояти Учкўприк туман ўқув спорт техника клубида ташкилот тизимидаги ўқув спорт техника клубларида мавжуд спорт тўгаракларида “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ҳамда ўқитувчи ва амалий машғулот усталари ўртасида Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Вилоят кубогида жами 19 та жамоадан 53 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 20 нафари қиз боллар, 19 нафари ўғил боллар ҳамда 14 нафари ўқитувчи ва амалий машғулот усталари ташкил этади.

 

Мусобақа шарти ва натижаларига кўра натижалар қуйидагича:

Қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Қўшақова Нафиса – Фарғона шаҳар ЎСТК;

Иккинчи ўрин: Ахмадалиева Диёра – ВТАСТМ;

Учинчи ўрин: Абдуқаххорова Зиёда – Бувайда туман ЎСТК.

Ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Тешабоев Шохжахон – Фарғона шаҳар ЎСТК;

Иккинчи ўрин: Қосимов Нурмуҳаммад – ВТАСТМ;

Учинчи ўрин: Абдусатторов Умиджон – Фарғона БТМ.

Ўқитувчи ва амалий машғулот усталари ўртасида:

Биринчи ўрин: Муродов Шерзод – Бувайда туман ЎСТК;

Иккинчи ўрин: Хатамов Мирзаабдулла – Қўқон Ав.М;

Учинчи ўрин: Холиқов Қахрамон – ВТАСТМ.

Умумжамоа ҳисобида:

Биринчи ўрин: Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўрин: Бувайда туман ўқув спорт техника клуби;

Учинчи ўрин: Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree