Аввалги сайт     

“Жалолиддин Мангуберди авлодлари”

06 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши томонидан Хазорасп автомобиль мактабининг чақирилувчилари 2017 йил 4 октябрь куни “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” ҳиёбони ҳамда “Авесто” ҳиёбонида ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ўтган аждодларимиз тарихи ва маданияти билан яқиндан таништириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳисобланади. “Ватанпарвар” ташкилоти тадбирда сўзга чиқган ташкилотнинг Хоразм вилояти Хазорасп автомобиль мактаб бошлиғининг ўринбосари П.Норбаев чақирилувчиларни ўтган аждодларимиз тарихи ҳамда уларнинг қахрамонликлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Ушбу тадбирда 25 нафар чақарилувчилар қатнашди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree