Аввалги сайт     

“Мен ҳарбий бўлсам” шиори остида тадбир ташкил этилди

05 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасиига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши ва Қўқон автомобиль мактаби томонидан Фарғона вилоят ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ, Мудофаа ишлар, Фавқулотда вазиятлар, Ички ишлар ва Маданият бошқармалари ва бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят ва Қўқон шаҳар кенгаши ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида Қўқон давлат педагогика институти қошидаги спорт мажмуасида “Мен ҳарбий бўлсам” шиори остида тадбир ўтказилди.

 

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан тинчлиги ва унинг равнақига дахлдорлик ҳиссини ошириш ҳисобланади.

Тадбир манзилига қадар бўлган йўлда Қўқон автомобиль мактабининг “А” ва “В” гуруҳига тегишли бўлган ўқув автомобилларининг тарғибот автокалонна юриши ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда умумтаълим мактаблари, ҳарбий йўналишдаги таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда Қўқон автомобиль мактабида таҳсил олаётган курсантлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ҳарбий қурол-аслаҳа, қутқариш қурилмалари, ҳарбий алоқа воситалари, моделсозлик тўгарак аъзолари томонидан ясалган моделлар ва спорт техникалари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон мудофаасиига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида таҳсил олаётган курсантлар ҳарбий қўшиқлар билан саф тортиб ўтдилар. Ҳарбий қисм ва вилоят ички ишлар бошқармасининг махсус бўлинмаси томонидан тайёрланган ҳарбий жанговор чиқишлар, хавфсизлик ва огохликни ўзида акс эттирган ҳаракатларни ўғил-қизлар диққат билан кузатдилар. Вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан тайёрланган амалий машғулотлар ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мудофаасиига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги спорт тўгаракларининг кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree