Аввалги сайт     

“Спорт – тинчлик ва соғлик гарови”

03 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент бирлашган техника мактабида оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақалар - ўқ отиш, 100 метрга югуриш, турникка тортилиш, брусда машқ бажариш ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди.

 

Мусобақаларнинг барча турлари қизғин рақобат билан ўтиб, гуруҳлар ўртасида фахрли 1-ўринни 9-гуруҳ чақирилувчи ўқувчилари (гуруҳ раҳбари Д.Исмаилов) эгаллашди, икинчи ўринга эса 12-гуруҳ чақирилувчи ўқувчилари (гуруҳ раҳбари Н.Улукова) сазовор бўлишди.

Ўқ отиш бўйича энг яхши мерган деб 12-гуруҳ чақирилувчи ўқувчиси М.Салимов деб топилган бўлса, 100 метрга югуришда  9-гуруҳ чақирилувчи ўқувчиси  Р.Кидирбаев биринчи, турникда тортилиш мусобақасида 8-гуруҳ чақирилувчи ўқувчиси Б.Кучкаров биринчи, брусда машқ бажариш бўйича  9-гуруҳ чақирилувчи ўқувчиси С.Кузембаев биринчи, стол теннисида эса       10-гуруҳ чақирилувчи ўқувчиси К.Юсупов ғолибликни қўлга киритдилар.

Спорт турлари бўйича фаол иштирок этган мактаб ўқувчилари мактаб ўқитувчи ва маъмурияти ходимлари кўрсатган натижалар бўйича ғолиблар аниқланиб, шахсий ва жамоавий таркибда биринчи, иккинчи учинчи ўринлар совриндорлари кубок, фахрий ёрлиқлар, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree