Аввалги сайт     

“Картинг” спорт тури бўйича мусобақанинг Республика финал босқичи бўлиб ўтди

02 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг техник ва амалий турлари туркумига киритилган “Картинг спорти” бўйича ўтказилган Республика финал босқичи мусобақаси  жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари  “Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли Картадромда  ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Учқўрғон Педагогика коллежи бошланғич “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ўзбегим ўғлонлари” жамоаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Учқўрғон туман бўлими спортчилари, Учқўрғон туман Маданият бўлимининг болалар рақс дастаси томонидан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри  жамоалари иштирок этдилар.  Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди.  “Картинг спорти” бўйича ўтказилган Республика финал босқичи мусобақасида 39 нафар  спортчилар, 1500 нафардан зиёд томошабинлар қатнашди. Дастлаб мусобақадан олдин “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг картинг спорт секцияларида шуғулланаётган ёш картингчиларни кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ўтказилган мусобақа натижалари қуйидагича:

125 см3-синфи бўйича /Союзный/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин – Сардоров  Сарвар (Наманган вилояти);  

II ўрин – Бахшуллаев  Жасурбек (Бухоро вилояти);  

III ўрин – Қосимов  Жасур (Фарғона вилояти).

125 см3-синфи бўйича /Свободный/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин – Акопян  Давид (Тошкент шаҳри);   

II ўрин – Ялкинов Суннат (Қашқадарё вилояти);

III ўрин – Кукибаев Муҳаммад (Наманган вилояти).

125 см3-синфи бўйича /Восток/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин –Тошбоев Бахтиёр (Жиззах  вилояти);   

II ўрин – Тўрабоев  Рахимжон (Наманган вилояти);

III ўрин – Нозимов Исломжон (Андижон  вилояти). 

250 см3-синфи бўйича(18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин – Конюхов Борис (Тошкент шаҳри);  

II ўрин – Багдасаров Сергей (Сирдарё вилояти);  

III ўрин Джўраев Бахтиёр (Наманган вилояти).

Умумжамоа  ҳисобида

1-ўрин Наманган вилояти жамоаси;

2-ўрин Тошкент шаҳри жамоаси;

3-ўрин Жиззах вилояти жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари, Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлигининг ҳамда Болалар спортининг ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree