Аввалги сайт     

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларнинг Республика финал босқичи ғолиблари аниқланди

02 Октябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-бандида белгиланган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 28-30 сентябрь кунлари спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларнинг Республика финал босқичи ўтказилди.

 

Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда 2017 йилда спортнинг техник ва амалий турлари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан қўшма қарор имзоланиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилган мазкур турнирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга, шу жумладан, спортнинг техник ва амалий турларига кенг жалб этиш, спортнинг техник ва амалий турларининг оммавийлигини ошириш ва энг асосийси ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, мазкур мусобақаларнинг ҳудудий босқичлари 2017 йилнинг май-август ойларида ўтказилди.

Ҳудудий босқичларга қадар “Ватанпарвар” ташкилоти минтақавий Кенгашлар томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спортнинг техник ва амалий турлари ҳисобланадиган хона авиамодель, кордли авиамодель, пневматик милтиқдан ўқ отиш, картинг, мотокросс, кемамодель, ракетамодель каби спорт турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, маҳорат дарслари ва кўргазмалар ташкил этилди.

Шунингдек, мусобақаларнинг ҳудудий босқичларида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мамлакатимиз шон-шуҳратини бутун дунёга танитган жаҳон, Осиё чемпионлари, Олимпиада ўйинлари иштирокчилари билан ёшлар учрашувлари ташкил этилди.

Мусобақанинг ўтказилган ҳудудий босқичларида жами 1700 нафарга яқин спортчи ёшлар, 10000 нафарга яқин ёшлар томошабин сифатида қатнашди. Томошабинлар мусобақа жараёнини кузатиш билан бир қаторда хона авиамодель, кордли авиамодель ва пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мураббийлари ва спортчилардан мазкур спорт турлари ҳақида маълумотлар олишди, спортчилар ўз авиамоделларида кўргазмали учишлар ўтказишди, ҳаяжонли парвозларни кузатишди, мерганликда ўзларини синаб кўришди.

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Хона авиамодель” спорт тури бўйича, 29-30 сентябрь кунлари спортнинг “Корд авиамодель”, “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” ва “Мотокросс” спорт турлари бўйича Республика мусобақаларининг финал босқичи ҳамда 29-30 сентябрь кунлари Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳрида ўтказилаётган спортнинг “Картинг” тури бўйича Республика миқёсидаги финал босқич мусобақалари ташкил этилди.

Финал босқичидан олдин спортчи ва мураббийлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Дастури” юзасидан давра суҳбати ўтказилда. Зеро, мусобақа иштирокчилари мамлакатимизда ёшларга, жумладан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш борасида амалга оширилаётгшан ишлардан хабардор бўлиши спортчиларимизна янги марралар сари етаклайди.

Республика финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Республика ва халқаро турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган “Хона авиамодель”, “Корд авиамодель”, “Пневматик милтиқдан ўқ отиш”, “Мотокросс” ва “Картинг” спорт тури бўйича танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 100 нафардан жами 500 нафар спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.

“Хона авиамодель” спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида ғолибликни кўлга киритган жамоалар:

1-ўрин Самарқанд вилояти;

2-ўрин Бухоро вилояти;

3-ўрин Тошкент вилояти.

“Корд авиамодель” спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида ғолибликни кўлга киритган жамоалар:

1-ўрин  Фарғона вилояти;

2-ўрин Андижон вилояти;

3-ўрин Тошкент шаҳри.

“Пневматик милтиқдан ўқ отиш” спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида ғолибликни кўлга киритган жамоалар:

1-ўрин Тошкент вилояти;

2-ўрин Андижон вилояти;

3-ўрин Наманган вилояти.

“Мотокросс” спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида ғолибликни кўлга киритган жамоалар:

1-ўрин Тошкент вилояти;

2-ўрин Навоий вилояти;

3-ўрин Бухоро вилояти.

“Картинг” спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида ғолибликни кўлга киритган жамоалар:

1-ўрин Наманган вилояти;

2-ўрин Тошкент шаҳри;

3-ўрин Жиззах вилояти.

Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree