Аввалги сайт     

Самарқандда ташкилот тизимидаги ходимлар учун семинар ўтказилди

25 Сентябрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашида кенгаш тизимидаги қуйи ташкилотлар бошлиқларининг Маънавият, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари ва иш юрутувчилари учун уларни мамлакатимиз ва ташкилот тизимида амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар, тизимга киритилаётган ўзгаришлар билан таништириш мақсадида, малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди.

 

Ўқув семинарида кун давомида “Давлат ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонасига уланиш тизимини самарали ташкил этиш”, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида, “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида ҳужжатлар билан ишлаш бўйича тавсиялар ҳамда  ташкилотининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш,  аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш,  аъзолар ҳисобини олиб бориш ҳамда аъзолик гувоҳномаларини бериш бўйича янги таҳрирдаги низоми бўйича ўқув машғулотлар ташкил этилди.

Ўқув-семинарида тренер сифатида вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Усмонов, вилоят кенгаши бош мутахассиси З.Ҳожиев ва бошқалар иштирок этди. Семинар якунида иштирокчилар ва тренерлар ўртасида савол жавоблар ташкил этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree