Аввалги сайт     

“Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида спорт фестивалини ташкил этилди

25 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши, Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ички ишлар органларида ҳисобга олинган вояга етмаган ўғил ва қизлар ўртасида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида спорт фестивалини ташкил этилди.

 

Фестивал доирасида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқил-қизлар иштирок этдилар. 8-10 ёшлилар, 11-14 ёшлилар ва 15-18 ёшлилар ўртасида моккисимон юриш, жойидан туриб саклаш, арғимчоқда саклаш, тўпли ҳаракатли ўйинлар, кичик тўпни узоққа улоқтириш, эстафета, 60 ва 100 метрга югуриш, кросс (1000 ва 2000 метрга), мерганлик, граната улоқтириш ҳамда турникда тортиниш каби мусобақалар ташкил этилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree