Аввалги сайт     

“Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар”

22 Сентябрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Юнусобод туман кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар”  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Юнусобод тумани Ёшлар иттифоқи ташкилотидан туман Ёшлар иттифоқи раис ўринбосари У.Маннопов ва ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари И.Аманкулов, Юнусобод Ўқув спорт техника клуби ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси  фикр-мулохазалар билдирдилар. Жумладан,  Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ёшлар иттифоқи ташкилоти билан келгусида Юнусобод ЎСТК ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Юнусобод ЎСТКда ўз бошланғич ташкилотини тузиш ва раисликка муносиб номзод тайинлаш масалалари кўриб чиқилди.

“Юнусобод ЎСТК” УК бошлиғининг маънавият, ТОИ ва ХВТ бўйича ўринбосари М.Боборахматов туман бошланғич ташкилоти ёшлар иттифоқи раислигига муносиб номзод этиб кўрсатилди ва у сайланди ҳамда келгусида ҳамкорлик ишларини олиб бориш ишлари келишиб олинди.

Ушбу ўзаро хамкорликдан мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантириш ва юртга садоқатли, етук фарзанд бўлиб етишишга ўз ҳиссаларини қўшишдир.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree