Аввалги сайт     

Чирчиқ автомобиль мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди

22 Сентябрь 2017

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги Чирчиқ автомобиль мактабида 2017–2018 ўқув йилида икки босқичдан иборат Ўзбекистон Мудофаасига “ВС” тоифадаги ҳарбий техник мутахассислар тайёрлаш гуруҳлари иккинчи босқич ҳарбий хизматга чақирилувчилари ўқув мавсумининг очилиши бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир бошланишидан олдин ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари ўқув биносидаги синф хоналари, ётоқхонаси, ошхона ва кутубхонада чақирилувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши раиси Б.Тўйчиев, Вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Р.Ергашевлар томонидан Ота-оналар билан “Очиқ мулоқот” ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали қисмига ҳамкор ташкилотлар Чирчиқ шаҳар ҳокимияти, Чирчиқ мудофаа ишлари бўлими, Чирчиқ Танк қўмондон мухандислик билим юрти, Чирчиқ Давлат Педагогика институти ҳамда Чирчиқ болалар мусиқа ва санъат мактаби вакиллари  таклиф этилди.

Тантанали тадбирда Ҳарбий Оркестр, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги “Ватанпарвар тароналари” ансамбли, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир кўтаринки руҳда, юксак савияда ташкил этилди ва ўтказилди.

Тантанали тадбирда 50 нафар Ҳарбий хизматга чақирилувчи ва уларнинг 50 нафар ота-онаси, 28 нафар ҳамкор ташкилот вакиллари, Чирчиқ автомобиль мактабининг 32 нафар ишчи-ходимлари иштирок этди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree