Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари учун бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилди

19 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкилоти тизимида маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий-оммавий ишлар бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ходимларнинг ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш ишларини тизимли равишда давом эттириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Семинар-тренингда “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар ташкилоти ва тасарруфдаги ташкилотлар тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини  ошириш, “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг вертуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар мониторинги ва Ташкилот веб-сайти фаолиятини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини  янада ошириш, шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича устивор вазифалар юзасидан масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъул ходими А.Бердиев томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устивор йўналиши юзасидан маърузаси тингланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree