Аввалги сайт     

Энг сара мерганлар аниқланди

18 Сентябрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Бешариқ туман ўқув спорт техника клуби негизида тизимдаги ўқув спорт техника клубларида мавжуд спорт тўгаракларида “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ўртасида Фарғона вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.

Вилоят кубогида жами 20 та жамоадан 40 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 20 нафари қизлар ҳамда 20 нафари ўғил болларни ташкил этади.

 

Мусобақа якунига кўра натижалар қуйидагича:

Қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Фозилова Лазиза – ВТАСТМ;

Иккинчи ўрин: Ахмадалиева Диёра – Фарғона туман ЎСТК;

Учинчи ўрин: Қўшақова Нафиса – Фарғона шаҳар ЎСТК.

Ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Қосимов Нурмуҳаммадмирзо – ВТАСТМ;

Иккинчи ўрин: Абдусатторов Умиджон – Фарғона БТМ;

Учинчи ўрин: Назиров Исломбек – Қувасой шаҳар ЎСТК.

Умумжамоа ҳисобида:

Биринчи ўрин: Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Иккинчи ўрин: Фарғона туман ўқув спорт техника клуби;

Учинчи ўрин: Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree