Аввалги сайт     

“Ёшлар-тур” анъанавий ёшлар веломарафонининг Наманган вилоят босқичи ташкил этилди

15 Сентябрь 2017

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 79-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар-тур” анъанавий ёшлар веломарафонининг Наманган вилоят босқичи Наманган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ва бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда “ЁШЛАР-ТУР” анъанавий ёшлар веломарафонининг вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

 

Веломарафон мусобақаси Наманган шаҳридаги “Соф-савдо” мажмуасидан “Тинчлик майдони” йўналиши бўйича ўтказилди. Веломарафон мусобақасида “Ватанпарвар” ташкилотининг “Багги”, “Картинг” ва “Мотоцикл” спорт техникаларини кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилди.  Веломарафон мусобақасида жами 350 нафардан зиёд спортчиларни иштироки таъминланди.  

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари П.Маткаримов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси И.Рахимов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, Олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишиб, ғолиб спортчиларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, медаллари ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree