Аввалги сайт     

Бухорода янги ўқув йилиниг очилиш маросими тадбири ташкил этилди

15 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро ва Ғиждувон автомобиль мактабларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш бўйича 2017-2018 ўқув йили иккинчи босқичининг бошланиши бўйича тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирларда маҳаллий ҳокимликлар, “Нуроний”, жамғармаси,  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди,  “Ёшлар Иттифоқи”, вилоят Мудофаа ишлари бўлими вакиллари ҳамда курсантларнинг ота-оналари қатнашдилар.

 

Сўзга чиқган курсант Азизбек Сайфуллаевни отаси Сойим Сайимхонов барча курсантларни ҳаётидаги ушбу унитилмас воқеа билан кутлаш баробарида уларни доим Ватанга содиқ қолишга, эл-юрт равнақи йўлида фидоийлик кўрсатишга чорлади.

Сўз олган курсант Тўлқин Қаландаровнинг онаси Дилбар Наврўзова “Бу кунни интиқлик билан кутган эдим. Мана орзуимга эришдим, менинг ўғлим  “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактабига киришга муяссар бўлди. Энди менинг ўғлим ҳам Ватан  ҳимоячиси! Ўғлим ва унинг сафдошлари юртимизнинг ҳақиқий фарзандлари, бўлажак ҳимоячилари бўлади. Бу эса мустақил Ўзбекистонимизнинг кўз корачиғидек  асрайдиган, авайлайдиган фарзандлар билан фахрланаман”.

Расмий қисм якунига етгач, курсантлар ўз хурсандчиликларини ота-оналари ва яқинлари билан баҳам кўришди. Ота-оналар ўқув муассаса, “Маънавият ва маърифат”, кутубхона, компьютер, ўқув ва машғулот хоналари, спорт шаҳарчаси, ётоқхона ҳамда мураббий ва устозлари билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree