Аввалги сайт     

“Менинг армиядаги бир куним”

12 Сентябрь 2017

"Ватанапарвар" ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан тинчлиги ва унинг равнақига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Фарғона тумани Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига қарашли дам олиш масканида “Менинг армиядаги бир куним” номли харбий кўргазмали чиқишлар ўтказилди.

 

Кўргазма дастурига асосан кўргазма Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан очилиб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали қўл жанги ва ҳарбий хизматчиларнинг саф майдонида юришлари, Ҳарбий оркесторнинг мусиқали чиқишлари намойиш этилди.

Шундан сўнг, кўргазмали чиқишлар ва ўқув машғулотлар бошланди. Дастлаб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Зилзила юз берганда одамларни бинодан эвакуация қилишдан сақланиш тартиби, фавқулодда вазиятлар оқибатида жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби. кимёвий ўчоғда ҳаракатланиш қоидалари, шахсий ҳимоя воситаларини тўғри ва белгиланган вақтида тақиш, дала шароитида чодирларни белгиланган вақтида тиклаш, махсус боғламлар билан ишлаш, Ўзбекистон мудофаасиига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ўқув автомобиллар кўргазмаси (мотоцикл, картинг, велосипед) ва улар билан амалий машғулотлар кўрсатиш, алоқа воситалари кўргазмаси ва уларнинг ишлатиш тартиби билан таништириш, авиамодел тўгарагида ўқувчилар томонидан ясалган моделлар кўргазмаси. Авиамодел тўгарагида ўқувчилар томонидан ясалган моделлар учириш тартиби юзасидан кўргазма ва амалий машғулотлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон қуролли кучлари мудофаасига кўмаклашувчи жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди ҳамда ҳудди шундай тадбирлар барча туман, шаҳарларда, айниқса, чекка ҳудудларда ташкил этилиши белгилаб олинди.

Ҳарбий кўргазмали чиқишларда жами 300 нафардан ортиқ иштирокчилар жумладан, Фарғона давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицейнинг ҳарбий йўналишдаги 26 нафар махсус гуруҳ ўқувчилари Ёшлар иттифоқининг “Жасорат” клуби аъзолари, 140 дан ортиқ ҳарбийлар ҳамда ҳудуддаги 170 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree