Аввалги сайт     

Профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун спорт мусобақаси ўтказилди

12 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан Бухоро туманида жойлашган “Мовий гулхан” спорт-соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳаволи қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақалар ўтказилди.

 

Мусобақаларни ўтказишда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан мутахассислар ва ўқ отиш спорт тури бўйича спорт анжомлари ажратилди. Мусобақада 37 нафар ёшлар қатнашди. Мусобақада яхши натижаларга эришган иштирокчилар: қизлар ўртасида Ирода Жамолова, Наргиза Амонова, Мавжуда Исроиловалар. Ўғил болалар ўртасида Рашид Махмудов, Иброҳим Самадов ҳамда Истамжон Ғайбуллаевлар  “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят ташкилотининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялари билан ҳамкорликда кенг қамровли тарғибот тадбирларни ташкил этишда доимий ҳамкорликни йўлга қўйган.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree