Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасаларда янги ўқув йили бошланди

11 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қўқон автомобиль мактаби ва Фарғона бирлашган техника мактабларида ҳамда Ёзёвон автомобиль мактабида 2017-2018 ўқув йилининг иккинчи оқимининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Ўтказилган тадбирда жойлардаги ҳокимликлар, Мудофаа ишлар бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бадиий жамоалар, чақирилувчиларнинг ота-оналари, мактаб ўқувчилари ҳамда касб-ҳунар коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбир давомида “А” ва “В” гуруҳига тегишли ўқув автомобиллари ҳамда спорт техникаларининг кўргазмаси ташкил этилди.

 

Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад Ўзбекистон Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотларни жойларда тушунтириш, ёшларни, айниқса ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшдаги бўлган фуқароларни ватанпарварлик ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, замонавий, ҳарбий анъаналарни тарғиб этиш ҳамда аҳолида Ватанга бўлган мухаббат ва ғурур хиссини янада оширишга қаратишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида чақирилувчиларнинг ота-оналари фарзандларига яратилган шароитлар, ётоқхона, ошхона, спорт майдончалари ва ўқув синф хоналари билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree