Аввалги сайт     

“Ёзги биатлон” бўйича мусобақа ўтказилди

08 Сентябрь 2017

Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши тасарруфидаги Ховос тумани ўқув спорт техника клубида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи томонидан вояга етмаган ёшлар иштирокида “Ёзги биатлон” бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Мусобақани ташкил этишдан мақсад ёшларни Ватанга мухаббат, ватанпарварлик, миллий умуминсоий қадриятларга хурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаетган ёш авлодни спортни ривожлантириш, спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, болалар соғломлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг баркамоллигини таъминлаш ҳисобланади.

Ховос тумани ўқув спорт техника клуби томонидан жойларда, туманнинг чекка ҳудудларида, мактаб ва коллежларда ёшлар ўртасида туман ишчи комиссия аъзолари, маҳалла оқсоқоллари ва профилактика инспекторлари билан биргаликда ёшларга кенг қамровли тушунтириш ва давра сухбатлари ўтказиб борилмоқда.

Мусобақа ғолиблари "Ватанапарвар" ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree