Аввалги сайт     

Самарқандда “Ёшлар-Тур” веломарафони

08 Сентябрь 2017

“Ўзбекистон  Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” дастури ижросини таъминлаш таъминлаш ҳамда мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт мусобақаларига оммавий тарзда жалб етиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида спортнинг велоспорт турини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқванд вилоят кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёшлар-тур” веломарофонининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.

 

Мусобақанинг вилоят босқичи жорий йилнинг 6 сентябрь куни Самарқанд тумани ҳудудидаги Қарши йўли бўйлаб, Оҳалик қишлоғи чорраҳасидан бошланиб, “Шодимурод” тўйхонаси йўналиши бўйича ташкил этилди.

Мусобақада маҳаллий босқичларда ғолибликни қўлга киритган
9-14, 15-17, 18-30 ва ундан юқори бўлган ёш тоифаларидаги 300 нафарга яқин ўқувчи ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 9-14 ёш тоифаси бўйича қиз болалар ўртасида I ўринни Шердилова Моҳигул, ўғил болалар ўртасида Сафаров Фирдавс, 15-17 ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ўртасида
I ўринни Салимов Мусевер, 18-30 ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ўртасида
I ўринни Умаралиев Бахриддин ғолиб бўлиб мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақада ғолиб бўлган  ва фаол иштирок этган ёшлар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree