Аввалги сайт     

Устувор вазифалар белгилаб олинди

10 Август 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг “Ташкилотнинг 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги фаолият натижалари таҳлили ва 2017 йил иккинчи ярим йиллигида фаолиятни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар тўғрисида”ги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоят кенгаши раиси, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, ўқув муассасалар ва ўқув спорт техника клублари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчилар иштирок этдилар.

 

Ўтказилган йиғилишда 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги олиб борилган фаолият танқидий таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди ҳамда 2017 йил иккинчи ярим йиллигида фаолиятни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўтган даврда юқори натижаларга эришган ҳамда фаолият натижалари паст бўлган ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree