Аввалги сайт     

Спортнинг “Милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди

10 Август 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкилот тасарруфидаги Ўқув спорт техника клубларининг спортчилари ҳамда ўсмир ёшлар ўртасида Олмазор ўқув спорт техника клуби қошида жойлашган ўқ отиш тирида спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг тўртинчи босқичи мусобақаси ўтказилди. Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган ушбу мусобақада Тошкент шахридаги 8 та спорт жамоасининг 58 нафардан иборат спортчилари “ПП-1” ва “ВП-2” машқларида қатнашдилар.  

 

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилган мазкур спорт мусобақаси юқори савияда, қизиқарли тарзда ўтказилди. “Милтиқдан ўқ отиш” спорт турининг ўзига хос хусусияти шундаки, ёшларимиз мазкур спорт тури билан шуғулланишлари ва юқори натижаларни қўлга киритишлари учун авваламбор ақл идрок, зийраклик ҳамда мўлжални аниқ олиш талаб этилади. Бунинг учун  мунтазам равишда спорт машқларини такрорлаб туришлари лозимдир.

Мусобақада қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

Ўқув спорт техника клубларидан  якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйдагича:

1-ўрин   Раджабов Рустам.          (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

2-ўрин   Никитин Илия.              (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

3-ўрин   Қобилжонов Камрон.    (“Миробод ЎСТК” УК-1)

Ўқув спорт техника клубларидан якка тартибда  иштрок этган қизлар ўртасидаги “ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйдагича:

1-ўрин  Давидова Александра.  (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

2-ўрин  Муталова Инола.           (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Бахтиёрова Ирода.         (“Миробод ЎСТК” УК-1)

Ўқув спорт техника клубларидан  якка тартибда ишторок этган ўсмирлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйдагича:

1-ўрин   Махамаджанов Дониёр.  (TEXPOGRESSPORT)

2-ўрин   Абиджонов Илхомбек.    (TEXPOGRESSPORT)

3-ўрин   Никитин Вениамин.         (“Чилонзор” ЎСТК” УК-1)

Ўқув спорт техника клубларидан якка тартибда  иштрок этган қизлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйдагича:

1-ўрин  Тухватуллина Элина.    (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

2-ўрин  Марченко Александра. (“Миробод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Муталова Эльнора.        (“Чилонзор ЎСТК” УК-2)

Жамоавий натижалар қуйдагича:

1-ўрин  “Чилонзор ЎСТК” УК-1

2-ўрин  “Чилонзор ЎСТК” УК-2

3-ўрин  “Миробод ЎСТК” УК-1

“OLMAZOR O’QUV STK” унитар корхонаси тирида ўтказилган мусобақа ғолибларини Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree