Аввалги сайт     

“Картинг пойгаси” бўйича Наманган вилоят Кубоги II босқич финал мусобақаси ташкил этилди

10 Август 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманаган вилят кенгаши томонидан “Картинг пойгаси” бўйича ўтказилган очиқ вилоят Кубоги II босқич финал мусобақаси ўтказилди. Мусобақа “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли кортодромида   ташкил этилди.

Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. Картинг пойгаси бўйича очиқ вилоят Кубоги II босқич финал мусобақасида Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона  вилоятлари, Наманган шаҳри ва туманлардан ташриф буюрган 18 та жамоадан 69 нафар спортчилар, 15 нафар ҳакамлар, 18 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 67 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз болаларни ташкил этди.

 

 Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

50 м3-синфи бўйича /Пионер/

I ўрин – Эгамбердиева Ясмина. Наманган вилояти Уйчи тумани

II ўрин – Саидов Исмоилжон. Фарғона вилояти  Қоқон  тумани

III ўрин –  Ғайбуллаев  Азимжон. Наманган вилояти Уйчи тумани

61,5 см3-синфи бўйича /Мини/ 

I ўрин – Жўраев  Бекзод. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани

II ўрин – Анваржонов  Азамат. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани

III ўрин – Шипкова  Кристина. Тошкент шахри

100 см3-синфи бўйича /Кадет/

I ўрин – Бойларов  Сарвар. Наманган вилояти Наманган тумани

II ўрин – Абдурахмонов  Бекмурод. Наманган вилояти Поп тумани

125 см3-синфи бўйича /Союзный-юниор/

I ўрин – Э рматов  Тўхтамурод. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани

II ўрин – Деҳқонов  Умиджон. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани

III ўрин – Мамаджонов Элмурод. Наманган вилояти Чортоқ тумани

125 см3-синфи бўйича/Свободный/

I ўрин – Нажмиддинов Жамоллиддин. Тошкент шаҳри 

II ўрин – Абдуллаев Шерали. Наманган вилояти  Уйчи тумани

III ўрин – Тўхтапўлатов Исроил. Наманган вилояти Учқўрғон тумани

125 см3-синфи бўйича /Союзный/

I ўрин – Қосимов Тоиржон. Фарғона  вилояти  Ёзявон  тумани   

II ўрин – Сардоров  Сарвар. Наманган ВТ ва АСТМ

III ўрин – Иномов Жалолиддин. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани

125 см3-синфи бўйича /Восток/

I ўрин – Исмоилов Исломжон. Андижон вилояти Шахрихон  тумани   

II ўрин – Эгамбердиев Адхам. Наманган вилояти  Уйчи тумани    

III ўрин – Жабборалиев Баходир. Наманган вилояти  Норин тумани

250 см3-синфи бўйича

I ўрин – Қосимов Темур. Фарғона  вилояти Ёзявон тумани   

II ўрин – Нематжонов Абдулла. Фарғона вилояти Риштон тумани

III ўрин – Жўраев Бахтиёр. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани                        

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа  ҳисобида

I ўрин Уйчи туман  ЎСТК жамоаси

II ўрин  Тўрақўрғон туман ЎСТК  жамоаси

III ўрин Янгиқўрғон туман ЎСТК жамоасига  насиб  этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Учқўрғон туман ҳокими ўринбосари-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учқўрғон туман кенгаши раиси Р.Хўжамбердиев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев ва барча Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари  иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree