Аввалги сайт     

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида янги спорт мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди

10 Август 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3031 сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, вилоятимизни чекка-чекка туман ва қишлоқ жойларда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида Андижон вилоятининг Улуғнор тумани “Улуғбек” МФЙ ҳудудида авиамодел спорти учун Республика мусобақалари ўтказилишига мўлжалланган мажмуа қуриб фойдалинишга топширилди.

Мазкур спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими ҳамда корд авиамодел спорти бўйича Андижон вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 

Спорт мажмуасининг очилиш маросимида Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари А.Исроилов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Ахунов, Улуғнор тумани ҳокими А.Юсупов, Улуғнор тумани маънавият тарғиботи бўлими раҳбари С.Алихўжаев, Улуғнор тумани прокурори С.Адилов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Тўхтабоев, маданият ишлари бўлими бошлиғи И.Исақова, Асака тумани “Жангчи фахрийлар” кенгаши раиси Б.Қорабоев иштирок этди. Мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги барча ўқув муассасалари, ўқув спорт техника клублари ва Фарғона вилоятидан жами 66 нафар спортчи ёшлар иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳсларда корд авиамоделининг F-2-A синфида Улуғнор ЎСТК спортчиси Абдухамидов Муроджон 1-ўрин, Фарғона вилоят спортчиси Зайниддинов Захриддин 2-ўрин, Андижон бирлашган техник мактаби спортчиси Болтақўзиев Рахматилло 3-ўринни эгаллади.  

Ғ-2-Б синфида 1-ўринни Улуғнор тумани ЎСТК спортчиси Мустафабоев Арслон, 2-ўринни Андижон шаҳар ЎСТК спортчиси Мирзабахромов Шавкат,             3-ўринни эса Андижон тумани ЎСТК спортчиси Ганиев Мухаммадали эгаллади.

Ғ-2-D синфида 1-ўринни Андижон шаҳар спортчилари Абдуллаев Бобур ва Неъматжонов Мухаммади, 2-ўринни Фарғона вилояти спортчилари Абдуллаев Нодир ва Қадиров Тимур, 3-ўринни эса Улуғнор тумани ЎСТК спортчилари Абдухамидов Абдулазиз ва Кимсанов Нодир эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Улуғнор тумани ЎСТК, 2-ўринни Андижон шаҳар ЎСТК УК жамоаси ва 3-ўринни Фарғона вилояти жамоаси эгаллади.  

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Улуғнор тумани кенгашининг эсдалик совға ва дипломлари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree