Аввалги сайт     

Ўқ отиш спорт тури бўйича Сирдарё вилояти Биринчилиги ташкил қилинди

31 Июль 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши тмонидан Гулистон Автомобиль мактабида Ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Сирдарё вилоят Биринчилиги ўтказилди. Мусобоқада “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши тассаруфидаги Вилоят техник ва амалий спорт турлари Маркази, Гулистон автомобиль мактаби ҳамда ўқув спорт техника клуби ёшлари иштирок этдилар. 

 

Мусобоқанинг илк даврида қиз бола иштирокчилар ИЖ 38 пневматик милтиқларида нишон мосламаларига 20 донадан ўқ отишди. Муросасиз беллашувларда Гулистон Автомобиль мактаби спортчиси Л.Юлушова 147 балл тўплаб 1-ўринни эгаллади. Иккинчи бўлиб 123 балл тўплаб Янгиер шаҳар УСТК  спортчиси М.Порсанкулова эгаллади. 106 балл тўплаган Оқ олтин туман УСТК спортчиси 3-ўринни банд қилди. Сўнгра ўғил бола спортчилар беллашувга ташриф буюришдилар. Ушбу қизғин ўтган  беллашувда  фахрли 1-ўринни Гулистон Автомобиль мактаби спортчиси У.Имомкулов 124 балл билан эгаллади. Иккинчи ўринни эса 114 балл тўплаб Боёвут туман УСТК спортчиси М.Мукимов банд қилди. Учинчи ўринни 107 балл билан Оқолтин туман УСТК спортчиси Б.Исламов банд қилди.

Ёшлар ўртасида Ўқ отиш спорт тури бўйича Сирдарё вилоят Биринчилигида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Гулистон Автомобиль мактаби жамоаси, 2-ўринни Оқолтин туман УСТК жамоаси, 3-ўринни Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси эгаллади. Ғолиблар эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланди. Мусобоқа сўнгида сўзга Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори ўринбосари Э.Х.Хакимов чиқиб, спортчиларга келгусида бунданда яхши натижалар кўрсатишини, Республика мусобоқаларида фаол иштирок этиб, Сирдарё вилояти терма жамоасини шохсупаларга олиб чиқиш бурчлари эканлигини айтиб ўтди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree