Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти минтақавий кенгашлар раисларининг маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ўқув услубий семинарни ўтказилди

31 Июль 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Минтақавий кенгашлар раисларининг маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ўқув услубий семинар ўтказилди.

Семинарнинг биринчи куни иштирокчиларни Марказий кенгаш раиси Р.Ниязов қабул қилиб, улар билан Ташкилот олдида турган устувор вазифалар ҳақида суҳбатлашди. Суҳбат давомида Марказий кенгаш раиси минтақавий кенгаш раис ўринбосарларига ўтказиладиган амалий мулоқотларда давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишлари, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устовор йўналишларига  тўхталиб ўтилди.

 

Шундан сўнг Марказий кенгаш раисининг ўринбосари М.Умаров томонидан Ташкилот тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги долзарб масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди. У ўз маърузасида Ташкилот Марказий кенгашига 2016 йил давомида ва 2017 йилнинг биринчи ярмида келиб тушган мурожаатларнинг қисқача тафсилотларига тўхталар экан,  тизимдаги раҳбарларнинг хатти-ҳаракатлари устидан ёзилган шикоят аризаларини таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг аксарияти ЎСТК раҳбарларининг масъулиятсизлиги, ўз мансабини суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақиқатдан ҳам учраётганини кўрсатади, дея таъкидлади.

Семинарнинг биринчи куни якунидан сўнг иштирокчилар Наманган вилоятига жўнаб кетишди. У ерда семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда интерфаол усулларда ўқишни давм эттиришди.

Ўқув услубий семинарнинг иккинчи кун очилишида “Ватанпарвар”  ташкилоти Марказий кенгаши раиси ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари М.Умаров,  “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаш маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўлими бошлиғи Т.Арслонов, Марказий кенгаш бош мутахассиси Ф.Джуманиязов, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кенгашлари раисларининг маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари, шу соха мутахассислари ҳамда Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотлар бошлиқларининг маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Очилиш маросимидан сўнг Наманган автомобиль мактаби негизида барпо этилган янги маънавият ва маърифат хонасида ўқув услубий семинарни очилиш маросими ўтказилди.

Семинар машғулоти давомида Наманган автомобиль мактабида фаолият олиб бораётган “Авиамодел”, “Мотоспорт, автоспорт ва картинг” секциялари, кутубхона ва курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан таниишдилар. Сўнгра маънавият ва маърифат хонаси билан танишиб, барча маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича раҳбарий-меъёрий ҳужжатларни кўздан кечириб, раҳбарлар томонидан керакли тавсиялар беришди. Шундан сўнг Наманган вилояти кенгашидаги маънавият ва маърифат хонаси, барча ходимларни хоналари ва ишчи-ходимларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Ўқув услубий семинарнинг учинчи куни иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган туман ЎСТК фаолияти билан танишдилар. Уларга ташкилотда фаолият олиб бораётган “Авиамодел”, “Мотоцикл ва картинг” секцияларидаги шуғулланувчи ёшларни кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Сўнгра маънавият ва маърифат хонаси билан танишиб, барча маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича раҳбарий-меъёрий ҳужжатларни кўздан кечиришди. Айниқса, бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, аъзоликка қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш, ҳисобини юритилиши, аъзолик бадали тушумини қайт этиш журнали ҳамда бошқа мавзулар бўйича ўзаро тажриба алмашиш машғулотлари ўтказилиб, раҳбарлар томонидан керакли тавсиялар беришди.

Семинар машғулоти қатнашчилари Норин туман ЎСТК фаолияти билан танишдилар. Улар ташкилотга чирой қўшиб турган гуллар билан ва янги барпо этилган барча ўқув хоналарини, кадрлар бўйича инспектор хонаси ҳамда  ўқ отиш спорт секциясида шуғулланаётган ўқувчилар фаолиятини кўздан  кечиришди. Сўнгра маънавият ва маърифат хонаси билан танишиб, барча маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича раҳбарий-меъёрий ҳужжатларни кўздан кечиришди. Айниқса,  бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, китобхонлар бурчаги, аъзоликка қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш, ҳисобини юритилиши, аъзолик бадали тушумини қайд этиш журнали ҳамда бошқа мавзулар бўйича ўзаро тажриба алмашиш машғулотлари ўтказилиб, раҳбарлар томонидан керакли тавсиялар беришди.

Ўқув услубий семинар якунида иштирокчилар Поп тумани Ғурумсарой қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ҳарбий қисмдаги аскарларни яшаш шароитлари, уларга яратилган имкониятлар, замонавий қурол аслахалар, кутубхона, спорт жиҳозлари, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти-Қуролли кучлар олий бош қомондони Шавкат Мирзиёев томонидан  ҳарбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар, қулайликлар ҳамда улар бугунги кунда тинч, мусаффо осмонимизни, чегараларимиз дахлсизлигини, туну-кун  асрашда бор билим ва тажрибаларини, келажакда мард ва жасур инсон бўлиб камол топишларини таъкидлаб ўтишди ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти номидан бир комплект компьютер жамланмаси, турли мавзудаги китоблар совға қилинди.   

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree