Аввалги сайт     

“Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

21 Июль 2017

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора–тадбирлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қўқон автомобиль мактаби негизида “Хаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Вилоят биринчилиги мусобоқасини ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жами 18 та жамоадан 58 нафар спортчилар иштирок этдилар.

 

Мусобақа шарти ва натижаларига кўра:

“ВП-2” – машқи бўйича ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўринни – Тўхтасинов Махмуд. Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўринни – Фармонқулов Жахонгир. Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Учинчи ўринни – Сотволдиев Муҳаммадумар. Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби.

“ВП-2” – машқи бўйича қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўринни – Меркулова Марина. Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўринни – Акбарова Рахшона. Фарғона бирлашган техника мактаби мактаби;

Учинчи ўринни – Аминжонова Мафтуна. Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби.

“ПП-1” – машқи бўйича ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўринни – Ахмаджонов Жахонгир. Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўринни – Махмудов Шохжахон – Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Учинчи ўринни – Ураимов Муҳаммаддиёр – Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази.

“ПП-1” – машқи бўйича қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўринни – Турдалиева Дурдона – Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўринни – Шикина Анастасия – Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Учинчи ўринни – Абдуқаххорова Зиёда – Бувайда туман ўқув спорт техника клуби.

Умумжамоа ҳисобида:

Биринчи ўринни – Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби;

Иккинчи ўринни – Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Учинчи ўринни – Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клуби қўлга киритди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва жамоалар “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree