Аввалги сайт     

Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижроси таъминланди

07 Июль 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят техник ва амалий спорт турлари марказига қарашли ўқ отиш тири негизида Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳаволи қуролдан ўқ отиш” спорт мусобақаси бўйича вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада 10 та жамоа қатнашиб, 40 тадан ортиқ спортчилар куч синашдилар.

 

Мусобақада  ВП-6 машқида I ўринни Ромитан тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси Достон Дилмуродов эгаллади, II ўринни Амирхон Ризаев вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси ва III ўринни Бухоро тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси Улуғбек Сатторовга насиб қилди.

ВП-4 машқида I ўринни Зухро Халимова Ромитан ўқув спорт техника клуби спортчиси, II ўринни Севара Ҳамидова вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси ва III ўринни Ферангиз Хурсанова Вобкент тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси эгаллади.

ПП-3 машқида I ўринни Ромитан тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси Шахруз Ёркулов, II ўринни Абдуллоҳ Алишеров Жондор тумани спортчиси ва III ўринни Миршод Хакимов Вобкент тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси эгаллади.

ПП-2 машқида I ўринга Ферангиз Тошева Ромитан тумани ўқув спорт техника клуби спортчиси, II ўринга Камила Сафарова вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва III ўринга Ферангиз Жабборова сазовар бўлди.

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида I ўринни “Ватанпарвар” ташкилоти Ромитан тумани ўқув спорт техника клуби жамоаси, II ўринни Бухоро вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчилари, III ўринни Бухоро тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree