Аввалги сайт     

Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди

07 Июль 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан бошланғич ташкилот кенгаши ва унинг раиси фаолиятини ташкил этиш, аъзолар ҳисобини олиб бориш ва аъзоликдан чиқариш, аъзолик гувоҳномаларини тантанали топшириш маросимларини ташкил этиш мақсадида “Ватанпарвар” вилоят кенгаши фаоллар залида Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги ўқув муассаса раҳбарлари, ЎСТК бошлиқлари, ташкилот раҳбарларининг ўринбосарлари, бош ҳисобчилар ҳамда мутассадилар иштирокида бир кунлик ўқув амалий машғулот ташкил этилди.

 

Ўқув машғулотда вилоят ташкилоти раиси М.Сатқулов сўз олиб, ўқув машғулотининг мақсад ва вазифалари ва келгусида амалага оширилиши лозим бўлган вазифалар билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят ташкилоти раисининг ўринбосари А.Нурматов иштирокчиларига мазкур йўналишда ишлаб чиқилган йўриқномаларни амалиётга тадбиқ этиш ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан тўхталиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўқув машғулот якунида келгусида ташкилот Уставида белгиланган мақсад вазифалар ижросини янада жонлантириш ҳамда ягона аниқ манзилли режа асосида иш ташкил этишга келишиб олинди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree