Аввалги сайт     

Картинг спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди

30 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қорақалпоғистон ташкилоти Қунғирот тумани ўқув спорт техника клубида Картинг спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларда ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.

 

Мусобақада Қунғират, Беруний, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа, Шуманай, Хўжайли, Чимбой, Кегейли туманлари, Нукус шаҳридан жами 10 та жамоа қатнашди. Мусобақа пионер ва союз классларида ўтказилиб, жами 22 нафар ёш спортчилар иштирок қилишди. Ўзларининг эпчиллик ва ғалабага бўлган интилишлари орқали жамоа ва якка биринчиликда ғолиблар аниқланди.

Якка биринчиликда пионер класс йўналиши бўйича:

I ўринни - Узакбаев Ислам. Қўғирот тумани

II ўринни - Митин Степан. Қўнғирот тумани

III ўринни - Бахтиёров Нодирбек. Беруний тумани

     Якка биринчиликда  союз класс йўналиши бўйича:

I ўринни - Пиржанов Кабылбек. Қўнғирот тумани

II ўринни - Лепесбаев Саламат. Чимбой тумани

III ўринни - Хайтбоев Салимжон. Амударё тумани эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида:

I ўринни Қўнғирот тумани жамоаси,

II ўринни Чимбой тумани жамоаси,

III ўринни Беруний тумани жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қорақалпоғистон ташкилоти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree