Аввалги сайт     

Хона авиамодел спорт тури бўйича Наманган вилоят Биринчилиги мусобақаси ташкил этилди

30 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2017 йил тақвимий режасига асосан Хона авиамодел спорт тури бўйича вилоят Биринчилиги мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабига қарашли спорт иншоотида ўтказилди. Мусобақада туман Ўқув спорт техника клублари, Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Наманган автомобиль мактаби жамоалари иштирок этишди. Ўтказилган мусобақада 63 нафар спортчилар иштирок этишиб, улардан 62 нафар ўғил болалар, 1 нафар қиз болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

       Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

Ф-1-М-синфи бўйича

I ўрин – Исмонжонов  Бобуржон. Наманган  тумани 

II ўрин – Жамолиддинов  Муроджон. Наманган  тумани 

III ўрин – Турсуналиева  Гулшода. Наманган  тумани 

Ф-1-Д-синфи бўйича 

I ўрин –   Асадуллаев Бекзод. Чортоқ  тумани 

II ўрин –  Хожихонов Хотамхон. Косонсой  тумани  

III ўрин – Содалиев Фурқат. Янгиқўрғон  тумани 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида

1-ўрин Наманган туман  ЎСТК  жамоаси

2-ўрин Косонсой туман  ЎСТК  жамоаси

3-ўрин Чортоқ  туман ЎСТК  жамоасига насиб этди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, Наманган вилояти ҳокимлиги Республика Маънавият тарғибот маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари С.Мухиддинов вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг ЎСТК бошлиқлари иштирок этишиб, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, медаллари  ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree