Аввалги сайт     

“Осмони мусаффо юрт фарзандлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

30 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги Хўжаобод автомобиль мактаби ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш мақсадида Хўжаобод туманидаги “Боғбон” болалар оромгоҳида “Осмони мусаффо юрт фарзандлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбирда Хўжаобод туман ҳокимининг ўринбосари И.Рахмонов, “Нуроний” ҳайрия жамоат фонди раиси А.Розиқов, “Камолот” ЁИҲ Хўжаобод туман кенгаши мутахассиси Ш.Жахонова, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди мутахассиси Б.Ахмедов, туман Маънавият тарғибот маркази директори У.Очилов, Хўжаобод автомобиль мактаби бошлиғи ўринбосари Д.Ахмедовлар ҳамда 123 нафар оромгоҳ дам олувчилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида спортнинг “Ёзги биатлон” тури бўйича мусобақа ташкил қилинди. Мусобақага автомобиль мактаби бошлиғининг спорт ишлар бўйича ўринбосари О.Азимов ва мураббий О.Чоловлар ҳакамлик қилдилар.

Мусобақа якуний натижалари бўйича қуйидагича аниқланди.

Қизлар ўртасидаги бахслар

I ўрин – Абдурахимова Мафтуна  

II ўрин – Ғапирова Дилнура

III ўрин – Ғанижонова Мадина

Ўғил болалар ўртасидаги бахслар

I ўрин – Мухаммаджонов Асилбек  

II ўрин – Тўхтамуродов Қодиржон

III ўрин – Ғаниев Нурилло эгаллади.

Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги Хўжаобод автомобиль мактаби томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг автомобиль мактаби чақирилувчилари томонидан ҳарбий чиқиш сахналари ҳамда автомобиль мактаби қошида ташкил этилган картинг спорт секция қатнашчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree