Аввалги сайт     

Пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди

23 Июнь 2017

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбмрлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қорақалпоғистон кенгаши Нукус автомобиль мактабида “Пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти” бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

 

Мусобақада Қунғират, Беруний, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа, Шуманай, Хўжайли, Чимбой, Кегейли туманлари, Нукус шаҳридан жами 10 та жамоа қатнашди. Мусобақада хар бир жамоадан иккита уғил бола ва иккита қиз бола жами 40 нафар спортчилар иштирок этиб, ўзларининг эпчиллик ва ғалабага бўлган интилишлари орқали жамоа ва якка биринчиликда ўғил болалар ва қиз болалар орасида ғолиблар аниқланди.

Муосбақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидагилар ғолиб деб топилди:

I ўрин Қунғирот тумани жамоаси,

II ўрин Амударё тумани жамоаси,

III ўрин Беруний тумани жамоаси эгаллади.

Якка биринчилик бўйича: ўғил боллар ўртасида I ўринни Қунғирот тумани жамоасидан Р.Уразбаев, II ўринни Беруний тумани жамоасидан Ж.Ражапбаев, III ўринни Амударё тумани жамоасидан Д.Қурбанбаев ва қиз боллар ўртасида I ўринни Қунғирот тумани жамоасидан М.Назарова, II ўринни Амударё тумани жамоасидан У.Базарбаева, III ўринни Амударё тумани жамоасидан З.Кушманова эгалладилар.

Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree