Аввалги сайт     

Андижон вилоятида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон Кубоги учунчи босқич мусобақасига старт берилди

16 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2017 йилга мўлжалланган календар режасига асосан “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги ўқ отиш мажмуасида ёшлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги учунчи босқич мусобақасига 15 июнь куни старт берилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги Андижон бирлашган техника мактабида ўтказилди.

 

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Исмоилов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят кенгаши раиси Э.Абдуқодиров, “Нуроний” ҳайрия жамоат фонди раиси Ў.Ахунов, “Махалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқарув раиси Қ.Ризаев, вилоят маъданият бошқармаси бошлиғи М.Саттарова, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи О.Саидов, Вилоят ташкилоти раиси М.Саткулов ва тасарруфдаги ўқув муассаса ва ЎСТК раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар мусобақа иштирокчиларга омад ва зафарлар тиладилар.

Хозирда мусобақа жараёни қизғин давом этмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree