Аввалги сайт     

Автокўпкураш бўйича Андижон вилоят ташкилоти кубоги мусобақаси ўтказилди

16 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг 2017 йилга мўлжалланган спорт тадбирлари календар режасига мувофиқ Жалақудуқ туман ўқув спорт техника клубида автокўпкураш бўйича вилоят ташкилоти кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирок этиш учун 17 та жамоалардан (ВТ ва АСТМ, Хўжаобод, Шахрихон АвМ, Андижон БТМ, Қўрғонтепа, Олтинкўл, Пахтаобод, Балиқчи, Жалақудуқ, Асака, Бўз, Булоқбоши, Избоскан, Хонабод, Мархамат Адижон шаҳар ва Андижон туман ЎСТКлари) жами 34 нафар иштирокчи қатнашди.

 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг жамоалар автокўпкурашнинг 100 метр масофага югуриш, автомобилни фигурали бошқариш ва тест йўналишларда ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг умумий натижаларга кўра, ташкилот тизимидаги раҳбарият ўртасида 1-ўринни Андижон ВТ ва АСТМ директори Абдуллаев Бахтиёржон, 2-ўринни Асака туман ЎСТК бошлиғи Рахмонов Улуғбек 3-ўринни Избоскан ЎСТК бошлиғи Азизов Абдурашид эгаллади.

Автомобилни амалий бошқарув усталари ўртасида 1-ўринни Андижон ВТ ва АСТМ ААБ устаси Абдураззаков Махаммаджон, 2-ўринни Избоскан ЎСТК ААБ устаси Саттаров Нурматжон, 3-ўринни Қўрғонтепа ЎСТК ААБ устаси Содиков Асилбек эгаллади.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Андижон ВТ ва АСТМ жамоаси, 2-ўринни Мархамат ЎСТК жамоаси, фахрли 3-ўринни Избоскан ЎСТК жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан таъсис этилган эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree