Аввалги сайт     

Ёзги олимпиада дастурига киритилган “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Наманган вилоят Биринчилиги мусобақаси ташкил этилди

14 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2017 йил тақвимий режасига асосан Ёзги олимпиада дастурига киритилган “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Наманган вилоят Биринчилиги IV-босқич мусобақаси 2017 йилнинг 9-10 июнь  кунлари “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабига қарашли ўқ отиш мажмуасида ўтказилди. Мусобақада туман Ўқув спорт техника клублари,  Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Наманган автомобиль мактаби жамоалари иштирок этишди. Ўтказилган мусобақада 133 нафар спортчилар иштирок этишиб, улардан 79 нафар ўғил болалар, 54 нафар қиз болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

        Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

                              ВП-1 машқида  /Қиз болалар ўртасида/

I ўрин – Хакимова Гулшана. Наманган автомобил мактаби   

II ўрин – Дадажонова Бинафша. Поп  туман ЎСТК

III ўрин – Дадахонова Маржона. Норин  туман ЎСТК   

                                   ВП-1 машқида  /Ўғил болалар  ўртасида/

I ўрин – Нуриддинов  Азизбек. Наманган  шахар  ВТваАСТМ    

II ўрин – Абдуллаев  Исломжон. Наманган автомобил мактаби  

III ўрин – Аббосбоев Аббос. Норин  туман ЎСТК   

                       ВП-2 машқида  /Аёллар ўртасида/

I ўрин – Себова  Ангелина. Наманган автомобил мактаби

II ўрин – Гареева Маргарита. Наманган  автомобил мактаби                         

III ўрин – Себова Алина. Наманган  ВТваАСТМ

                            ВП-2 машқида  /Эркаклар ўртасида/

I ўрин –  Ахмадалиев Расулжон. Наманган  автомобил мактаби   

II ўрин – Жўрамирзаев Сарвар. Наманган автомобил мактаби  

III ўрин – Абдувахидов Абдухалил. Наманган  шахар ВТваАСТМ   

                                         ПП-1 машқида  /Аёллар ўртасида/

I ўрин – Тарасова  Алина. Наманган  шахар ВТваАСТМ 

II ўрин – Акбарова Дилноза. Наманган  шахар ВТваАСТМ 

III ўрин – Исхакова   Камила. Наманган  автомобил мактаби        

                                ПП-1 машқида  /Эркаклар ўртасида/

I ўрин –Камолов  Мухаммад. Наманган шахар ВТваАСТМ

II ўрин – Каримов Саидбек. Наманган  автомобил мактаби

III ўрин – Абдуллаев  Иззатбек. Наманган  автомобил мактаби  

 Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида :

I ўрин  -   Наманган  автомобил мактаби жамоаси

II ўрин  -   Наманган  шахар ВТваАСТМ  жамоаси

III ўрин  -   Поп  туман  ЎСТК жамоаси  эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг  ЎСТК бошлиқлари иштирок этишиб, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари, медаллари ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree