Аввалги сайт     

Фарғона вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди

14 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Боғдод туман ўқув спорт техника клуби негизида тизимдаги ўқув спорт техника клубида мавжуд спорт тўгаракларида “Хаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ўртасида Фарғона вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.

Вилоят кубогида жами 16 та жамоадан 37 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 16 нафари қизлар ҳамда 21 нафари ўғил болларни ташкил этади.

 

Мусобақа шарти ва натижаларига кўра натижалар қуйидагича:

Қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Позилова Нигина – Фарғона шаҳар ЎСТК.

Иккинчи ўрин: Холматова Дилафруз – Бешариқ туман ЎСТК.

Учинчи ўрин: Эргашова Рўзихон – Марғилон шаҳар ЎСТК.

Ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Фармонқулов Жохонгир – Фарғона шаҳар ЎСТК.

Иккинчи ўрин: Акбаралиев Шохрух – Бувайда туман ЎСТК.

Учинчи ўрин: Абдусатторов Умиджон – Фарғона БТМ.

Умумжамоа ҳисобида:

Биринчи ўрин: Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби.

Иккинчи ўрин: Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клуби.

Учинчи ўрин: Бувайда туман ўқув спорт техника клуби.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree