Аввалги сайт     

“Корд авиамодели” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси ғолиблари аниқланди

14 Июнь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2017 йил тақвимий режасига асосан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизидаги кордодромида “Корд авиамодели” спорт тури бўйича  Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақасига мезбонлик қилди.

“Корд авиамодели” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақасида Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 12 жамоадан иборат 82 нафар спортчилар иштирок этдилар.

 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра мусобақа натижалари қуйидагича:

 Ўзбекистон Чемпионати мусобақасида

 

Ғ-2-А-синфи бўйича:

1-ўрин Мирзаев Алишер - Фарғона вилояти спортчиси

2-ўрин Сибаков Руслан - Тошкент шаҳар спортчиси

3-ўрин Барноев Иброхим - Навоий  вилояти спортчиси

                                          

Ғ-2-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Васильев Вадим - Тошкент шаҳар спортчиси

2-ўрин Варданян Валерий - Фарғона вилояти спортчиси

3-ўрин Сафин Владислав - Самарқанд вилояти спортчиси.

 

Ғ-2-С йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Қаюмов Улуғбек - Фарғона вилояти спортчилари

Васильев Вадим

2-ўрин Момотов  Сергей- Тошкент  вилояти спортчилари

              Гусалов Алик

3-ўрин Киселев Юрий - Фарғона вилояти спортчилари,

              Мирзаев Алишер

 

Ғ-2-D йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Боборахимов Мухитдин - Тошкент шаҳар спортчилари ,

            Муминов Иззат

2-ўрин Муминов Иззат - Тошкент шаҳар  спортчилари

            Боборахимов Мухитдин

3-ўрин Момотов Сергей - Тошкент  вилояти спортчилари

            Момотов Сергей

 

Ғ-4-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Эшназаров Элбек - Навоий вилояти спортчиси

2-ўрин Алимджанов Махмуд - Жиззах вилояти спортчиси

3-ўрин Мирзаев Алишер - Фарғона вилояти спортчиси

 

Ўзбекистон Биринчилиги мусобақасида

 

Ғ-2-А йўналиши (класс) бўйича :

1-ўрин Зайниддинов Захриддин- Фарғона вилояти спортчиси

2-ўрин Абдурахимов Носир- Наманган вилояти спортчиси

3-ўрин Сайфуддинов Сардор - Навоий  вилояти спортчиси

 

Ғ-2-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Зайниддинов Нуриддин - Наманган вилояти спортчиси

2-ўрин Бабарахимов Мухиддин - Тошкент шаҳар спортчиси

3-ўрин Мирзабахромов Шовкат -  Андижон вилояти спортчиси

 

Ғ-2-D йўналиши (класс) бўйича :

1-ўрин Зокиров Руслан - Тошкент  вилояти спортчилари

            Момотов  Сергей

2-ўрин Комильжанов Азизулло - Тошкент шаҳар  спортчилари

             Душаков Анатолий 

3-ўрин Сафина Алсу - Самарқанд вилояти спортчилари

            Сафин Владислав

 Ғ-4-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин Сафин Евгений - Самарқанд вилояти спортчиси

2-ўрин Сайфуддинов Сардор - Навоий вилояти спортчиси

3-ўрин Рузимахаммадов Амирбек - Тошкент шахар спортчиси

 Умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин Фарғона вилояти жамоаси

2-ўрин Тошкент шаҳри  жамоаси

3-ўрин Самарқанд вилояти жамоалари қўлга киритдилар.

 Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази директори ўринбосари Ш.Исматуллаев, “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг ЎСТК бошлиқлари иштирок этишди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг дипломлари ва медаллари ҳамда Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree