Аввалги сайт     

Ёзги олимпиада дастурига киритилган “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

19 Май 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Ёзги олимпиада дастурига киритилган “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” бўйича вилоят Биринчилиги  III-босқич мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабига қарашли ўқ отиш мажмуасида ўтказилди. Мусобақада туман Ўқув спорт техника клублари,  Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Наманган автомобиль мактаби жамоалари иштирок этишди. Ўтказилган мусобақада 129 нафар спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

       Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

                             ВП-1 машқида  /Ўғил болалар  ўртасида/

I ўрин Абдуллаев  Исломжон - Наманган автомобиль мактаби  

II ўрин Абдулхаев  Мухаммадқодир - Норин туман ЎСТК    

III ўрин Аббосбоев Аббос - Уйчи туман ЎСТК   

                            ВП-1 машқида  /Қиз болалар ўртасида/

I ўрин Хакимова Гулшана - Наманган автомобиль мактаби   

II ўрин Дадахонова Маржона - Норин туман ЎСТК

III ўрин Эргашева  Иқлима - Тўрақўрғон  туман ЎСТК   

                           ВП-2 машқида  /Эркаклар ўртасида/

I ўрин Абдувахидов Абдухалил - Наманган  ВТваАСТМ   

II ўрин Жўрамирзаев Сарвар - Наманган автомобиль мактаби  

III ўрин Ахмадалиев Расулбек - Наманган  автомобиль мактаби   

                            ВП-2 машқида  /Аёллар ўртасида/

I ўрин Себова  Ангелина - Наманган автомобиль мактаби

II ўрин Давлатова  Дилзода - Наманган  ВТваАСТМ

III ўрин Гареева Маргарита - Наманган  автомобиль мактаби      

                           ПП-1 машқида  /Эркаклар ўртасида/

I ўрин Камолов  Мухаммад - Наманган ВТваАСТМ

II ўрин Каримов Саидбек - Наманган  автомобиль мактаби

III ўрин Абдуллаев  Иззатбек - Наманган  автомобиль мактаби  

                             ПП-1 машқида  /Аёллар ўртасида/

I ўрин Исхакова   Камила - Наманган  автомобиль мактаби        

II ўрин  Акбарова Дилноза  - Наманган  ВТваАСТМ 

III ўрин Мустафаева Лилия - Наманган  автомобиль мактаби        

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида :

 

I  ўрин     Наманган  автомобил мактаби жамоаси

II ўрин     Наманган  ВТваАСТМ  жамоаси

III ўрин     Поп  туман  ЎСТК жамоаси  эгаллади.

    Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг  ЎСТК бошлиқлари иштирок этишиб,  “Ватанпарвар” ташкилоти   вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари, медаллари ва эсдалик совғаларини топширишди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree