Аввалги сайт     

Спортнинг “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилигининг иккинчи босқичи ўтказилди

17 Май 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкилот тасарруфдаги Ўқув спорт техника клубларининг спортчилари ўртасида спортнинг “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилигининг иккинчи босқичи ўтказилди. Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган мусобақа Чирчиқ шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди номли марказий спорт мажмуасида ташкил этилди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилган мазкур спорт мусобақаларининг ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг миқёсда жалб этиш ҳисобланади.

 

Мусобақа давомида иштирокчилар 1500 метрга югуришди, сўнг тик турган ҳолда милтиқдан ўқ отишди ва яна 1500 метрга югуришди сўнг, ётган ҳолатда милтиқдан ўқ отишди, сўнги босқичда югуриб финишга йўл олди. Мусобақа қатнашчиларининг умумий натижаси маррага биринчи бўлиб етиб келганига қараб, шунингдек, ўйин давомида қўлга киритган балларига кўра белгиланади ва умумий натижалар ҳисобланиб ғолиб аниқланади.

“Ёзги биатлон” спорт турининг ўзига хос хусусияти шундаки, ёшларимиз мазкур спорт тури билан шуғулланишлари ва юқори натижаларни қўлга киритишлари учун авваламбор зийракликка, чаққонликка ҳамда жисмонан бақувват бўлишга катта аҳамият беришлари керак. Келажагимиз эгалари бундай моҳир спортчи бўлиш учун мунтазам равишда спорт машқларини такрорлаб туришлари лозимдир.

Юртимизда бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилишидан асосий мақсад ёшларимизни нафақат шаҳар, республика босқичларида ғолибликни қўлга киритишлари учун кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга ошираётганини кўрсатиб бериш балки, келажаги порлоқ Ўзбекистонимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг  жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишлари таъминлашдир.

 

Жамоавий натижалар қуйдагича:

 

1-ўрин Миробод Ўқув спорт техника клуби

2-ўрин Яшнабод Ўқув спорт техника клуби

3-ўрин Олмазор Ўқув спорт техника клуби

 

Ўқув спорт техника клубларидан якка тартибда иштрок этган қизлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Крянина Анастасия. Миробод ЎСТК

2-ўрин Карачан Елизаветта. Миробод ЎСТК

3-ўрин Насирова Фатима. Миробод ЎСТК

 

Ўқув спорт техника клубларидан якка тартибда ишторок этган ўсмирлар ўртасидаги  натижалар қуйдагича:

1-ўрин Мирзалиев Салимжон. Яшнабод ЎСТК

2-ўрин Пулатов Хаит Али. Миробод ЎСТК

3-ўрин Шералиев Жамшид. Миробод ЎСТК

Ғолиблар Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree