Аввалги сайт     

“Ёзги биотлон” спорти бўйича Республика спорт мусобақаси ўтказилди

17 Май 2017

Хўжайли туманидаги 1-сонли болалар ва вояга етмаганлар мактаби спорт мажмуасида иккинчи жаҳон уруш ва меҳнат фахрийси М.Махмудов хотирасига бағишланган Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида “Ёзги биотлон” спорти бўйича Республика спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақага Хужайли тумани ҳоким ўринбосари Д.Тулибаев, Хўжайли тумани “Нураний” жамғармаси раиси И.Дошанов, туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлими бошлиғи Д.Ибрагимов, “Маҳалла” жамғармаси раиси А.Пазилов, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши  ўринбосари Р.Торенов, Маданият ва спорт бошқармаси туман бўлими бошлиғи Ж.Джиенмуратов, Қорақалпоқ Телерадиокомпаниясидан Н.Пахратдинов, радиокорреспондент А.Шарипов, тумани Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи У.Муртазаев, бўлим бошлиғи У.Нуржанов, “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ўринбосари М.Шамуратов ва Ж.Досанов, Ер ва кучмас мулк кадастири туман бўлими, Архитектура ва қурилиш бўлими, мактаб вакиллари ва хомий ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

 

Мусобақада Қунғират, Беруний, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа, Шуманай, Хўжайли, Чимбой, Кегейли туманлари, Нукус шаҳар ва 1-сонли Хўжайли мехрйбонлик уйидан жами 11 жамоа қатнашди. Натижада жамоа ва якка биринчиликда эр ва қиз болалар орасида ғолиблар аниқланди.

Жамоалар орасида: I ўринни Элликқалъа тумани жамоаси, II ўринни Амударё тумани жамоаси, III ўринни Хўжайли тумани жамоаси эгаллади.

Якка биринчилик бўйича: Эр боллар орасида I ўринни 1-сонли Хўжайли мехрибонлик уйи жамоадан Н.Абушаев, II ўринни Елликқалъа тумани жамоасидан Ж.Эгамбердиев, III ўринни Амударё тумани командасидан Ш.Даулетбаев ва қиз боллар орасида I ўринни Беруний тумани жамоасидан Р.Раматова, II ўринни Нукус шаҳри жамоасидан Г.Жолдасова, III ўринни Шуманой тумани жамоасидан З.Рустамова эгалладилар. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти ва ҳомий ташкилотлар томонидан медал, дипломлар ва совғалар билан тақдирланди. Фаол қатнашганлиги учун “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан 1-сонли “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари жамоаси эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree