Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактабида #XotiraUz акцияси ўтказилди

12 Май 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаол ёшлари билан биргаликда Хотира ва қадрлаш кунини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

#XotiraUz акцияси орқали келажак авлодга биз учун, бизнинг тинчлик ва келажагимиз учун ўз жонини фидо қилган боболаримизни ёд этиш, даҳшатли уруш қатнашчиси бўлган ветеранларимизни зиёрат қилиш ва тинчликнинг қадрига етишга ундайди. Ва шу каби лойиҳалар нафақат Ўзбекистондаги ватандошларимизни, балки бутун дунёдаги ҳамюртларимизни ва бошқа миллат вакилларини ҳам бирлаштирувчи бир тадбир бўлди дейди – Самарқанд бирлашган техника мактаби курсантларидан бири.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанапарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактаби курсантлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree