Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида“Уч авлод учрашуви” ўтказилди

12 Май 2017

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш кунини, иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фаҳрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат мухитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадрятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган  ғалабанинг 72 йиллигини нишонлаш муносабати билан ҳамда уруш қатнашчиларини моддий ва маънавий қўллаб-қуватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2865-сонли Қарори қабул қилинди.

 

Қарор ижросини таминлаш мақсадида ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб қуватлаш “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими, Ўзбекистон мудофаасига кўмалашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси,  билан ҳамкорликда “Аждодларни хотиралаш-муқаддас қадрият!” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Низомхон ота Саттаров, Абдусалом ота Раҳмонов;

Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Фахрийлар кенгаши раиси истефодаги полковник Хасанжон Хидиров ҳамда захирадаги подполковник Оллохон Турғунов;

Наманган вилояти Маънавият ва маърифат кенгашининг жамоатчилик тарғибот гуруҳи раҳбари, Наманган шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоси, Наманган давлат университети доценти, НамДУ “Ахборот гуруҳи” раҳбари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Файласуфлар ва Тарихчилар жамиятлари аъзоси, тарих фанлари номзоди, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Бахтиёр Исоқов, “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Олимжон Раҳматов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир якунида сўзни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев олиб ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннаддорчилигини ҳамда чақирилувчи ёшлар номидан рахматлар изхор этишди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Наманган автомобил мактабида тахсил олаётган 2017-2018 ўқув йили биринчи оқим чақирилувчи ёшлари, жами 175 нафар ҳамда 37 нафар ишчи ҳодимлар, ўқитувчи мураббийлар иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree