Аввалги сайт     

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Кармана туман кенгаши томонидан байрам тадбирлари ташкил этилди

12 Май 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Навоий вилоят Кармана туман кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тумандаги иккинчи жахон уруши қатнашчилари Бердиев Орзи, Равшанов Ялла, Турдиев Пирназар ва Хонбекова Замиляларнинг холидан хабар олинди ва уларга байрам совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ҳар бир иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тайёрланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

 

“Ватанпарвар” ташкилоти Кармана туман кенгаши раиси Х.Р.Исматов, Кармана туман ўқув спорт техника клуби бошлиғининг маънавият, харбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлари бўйича ўринбосари М.Буранова, ўқув қисм мудири Н.Хакимов, туман “Махалла” хайрия жамоат фонди раиси Т.Шукуруллоев, махалла раислари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокидаги мазкур учрашув самимий сухбат тарзида бўлиб ўтди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree