Аввалги сайт     

Хотира инсонни келажакка теран кўз билан қарашга ўргатади

12 Май 2017

Муқаддас саналган тушунчаларнинг ҳаммаси хотира билан тирик. У нафақат ўтмишни унутмаслик, балки бугунги кунни ва келажакни ёрқин тасаввур этиш ҳам демакдир. Хотира инсонни келажакка теран кўз билан қарашга ўргатади.

Қадрлаш эса, хонадонларимизга файз-барака бағишлаб, қилаётган эзгу ишларимизга оқ фотиҳа тилаб турган қарияларимизнинг ҳурматини  жойига қўйишдир. Қолаверса, кишиларнинг бир-бирларини қадрлаб юришлари замирида улуғ ҳикмат яширин.

 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига кўра, халқимизнинг  Ватан  озодлиги  ва мустақиллиги учун жон фидо этган фарзандлари хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам эл-юртимиз обрўйини юксалтиришга, ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни ардоқлаш мақсадида 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонлаш аньанаси қарор топди.

Жорий йилнинг 4-апрель кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2685-сонли қарори асосида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига берилаётган турли хил имтиёзлар, кекса авлод вакилларининг соғлиғини тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар фикримизнинг далилидир.

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалабани таъминлашда кўплаб халқлар қатори Ўзбекистон халқи ҳам жуда катта ҳисса қўшган. Ўша пайтда юртимизда қарийб 3,5 миллион аҳоли истиқомат қилган бўлса, улардан тахминан 1,5 миллион нафари урушга сафарбар этилган. Ўз Ватанининг эркинлиги ва озодлиги учун, бугун биз кечираётган осуда ҳаёт учун 400 минг нафардан зиёд ватандошимиз уруш майдонларида қурбон бўлган, яна қанчадан-қанча кишиларимиз бедарак кетган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг ёши бугун чамаси тўқсондан ошган. “Нуроний” жамғармаси Андижон вилоят бўлими маълумотига кўра ўтган йили ҳудди шу санани вилоятимиздан 116 нафар уруш қатнашчиси жойларда биз билан бирга байрам қилганди. Бу галги байрамгача улардан 83 нафар киши қолди. Уруш қатнашчилари ҳамда фахрийларни тириклигида қадрлаш, эъзозлаш, уларни кўнглини олиш, дардига малҳам бўлиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгашининг қарорлари ва кўрсатмаларига асосан озиқ овқат махсулотлари ва “Нуроний” жамғармаси Андижон вилояти бўлими ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти томонидан тайёрланган ташаккурномлар билан уйларига ташриф буюриб, тантанали тарзда топшириш маросимлари ташкил этилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.

Бугунги ёшларимиз онгида ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам муҳрланиб бораётганини алоҳида эътирофга сазовор. Зеро, кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree