Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” байрами юқори савияда ташкил этилди

11 Май 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2865-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенгаш томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республика кенгаши тақдим этган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг рўйхати асосида “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши, Нукус автомобиль мактаби ва туман ЎСТК кесими бўйича тасдиқланган рўйхат асосида 46 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига зарур озиқ овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти логотипи туширилган ва кенгаш раисининг имзоси билан байрам табрикномаси тақдим этилди.

 

Мазкур қарорни бажариш мақсадида “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар ва уч авлод учрашувлари ташкил этилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари вакиллари билан бир қаторда шаҳар ва туман хокимликлари, Мудофаа ишлари шаҳар ва туман бўлимлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree