Аввалги сайт     

“Мотоцикл пойгаси” бўйича Наманган вилоят Кубоги I босқич мусобақаси ўтказилди

04 Май 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби мототрассасида “Мотоцикл пойгаси” бўйича Наманган вилоят Кубоги I босқич мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 65, 110, 85, 125, 350, 250-500 ва 650-750 см3 синфлар бўйича ўзаро беллашишди.

“Мотоцикл пойгаси” бўйича вилоят Кубоги I босқич мусобақасида Наманган автомобиль мактаби, ВТваАСТМ, Ўқув спорт техника клублардан жами 13 жамоадан иборат 108 нафар спортчилар иштирок этдилар.

 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра мусобақа натижалари қуйидагича 

65-110 см3-синфи бўйича

I ўрин Режабалиев Сардор - Чуст туман ЎСТК   

II ўрин Мажидханов Азамхон - Косонсой туман ЎСТК  

III ўрин Абдуғаниев Икромхон - Уйчи туман  ЎСТК 

85-125 см3-синфи бўйича

I ўрин Плахов Аньтон - Наманган  автомобиль мактаби   

II ўрин Абдуллаев Баходир - Мингбулоқ туман ЎСТК 

III ўрин Абдуғаниев Абдулқосим - Косонсой туман  ЎСТК 

125 см3-синфи бўйича

I ўрин Маруфжонов Иззат - Тўрақўрғон туман ЎСТК   

II ўрин Рустамалиев Жасур - Мингбулоқ туман ЎСТК  

III ўрин Бойларов Сарвар - Уйчи туман  ЎСТК 

250-500 см3-синфи бўйича

I ўрин Абибуллаев Рифат - ВТваАСТМ   

II ўрин Инамов Толибжон - Тўрақўрғон  туман ЎСТК                                

III ўрин Ҳайдаров  Аброр - Уйчи туман  ЎСТК 

350 см3-синфи бўйича

I ўрин Ишматов Элдор- ВТваАСТМ  

II ўрин Глевский Алексей - Наманган  автомобил мактаби   

III ўрин Расулов Иброхим - Учқўрғон туман  ЎСТК 

650-750 см3-синфи бўйича

I ўрин Субанов Мукаррам - Косонсой  туман  ЎСТК

            Каримов Маҳмудхон

II ўрин Қосимов Муҳаммад - Мингбулоқ  туман  ЎСТК

             Фарукшин Илхом 

III ўрин Джебаров Темур - ВТваАСТМ

              Джебаров  Муслим

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида :

I ўрин Мингбулоқ туман ЎСТК жамоаси

II ўрин Косонсой туман ЎСТК жамоаси 

III ўрин Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси  эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев ва вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг ЎСТК бошлиқлари иштирок этди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари, медаллари, эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree