Аввалги сайт     

Триатлон бўйича Самарқанд вилояти биринчилиги ўтказилди

02 Май 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тизимидаги Самарқанд вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний баркамолликни таъминлаш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида спортнинг ёзги биатлон тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятнинг 3 та ҳудудидаги ўқув спорт техника клубларининг 18 нафар ҳаваскор спортчи ёшлари иштирок этди.

 

Мусобақанинг очилиш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари М.Усмонов ва вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Ф.Джалиловлар сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини қутлаб барчага омад тилади. Бош ҳакам, спорт устаси, биатлон бўйича Ўзбекистон чемпиони А.Аюпова спортчи ёшларни мусобақа регламенти билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг, Ҳакамлар ҳайъати мусобақаларга старт берди. Мусобақада иштирок этаётган ёшлар ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун муросасиз баҳсларга киришишди.

Якунда умумий натижадарга кўра, ўғил болалар ўртасида1- ва 2-ўрин “Афросиёб” ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари Тўхтаев Сирожиддин ва Турунов Алексейга, 3-ўрин Зикириллаев Асламга насиб қилди.

Қизлар ўртасида, 1- ва 2-ўринни “Афросиёб” ЎСТК жамоаси вакилалари Усманова Сабина ва Базарова Алина ҳамда 3-ўринни “Турон” ЎСТК жамоаси вакиласиМеҳриева Ҳусния эгаллашди.

Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти кенгаши томонидан эсдалик совғалари, диплом ва медаллар топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree