Аввалги сайт     

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Наманган вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

02 Май 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизида Наманган вилояти ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилоят кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Намнган вилоят кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, Маданият бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари вилоят бирлашмаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда Наманган вилояти телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда мусобақаларнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 12 та жамоа ўзаро беллашишди.

 

Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад – ўқувчи-ёшларини Қуролли Кучлар сафига–ҳарбий хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига киришга тайёрлаш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйишдан иборатдир. Мусобақада ўқувчилар жанговар ва ҳарбий-спорт беллашувларидан ташқари ҳарбий бурч ҳамда ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий-ҳуқуқий билимлар борасида ҳам куч синашдилар. Мусобақаларнинг худудий босқичлари жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиб, Наманган вилоятида жойлашган 12 та шаҳар ва туманларда ташкил этилиб, 110 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг 2500 нафар ўқувчилар иштирок этди. Мусобақанинг худудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 12 та жамоанинг 120 нафар иштирокчилари вилоят босқичида беллашдилар. Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Поп Тиббиёт коллежининг “Сарбоз” жамоаси фахрли 1-ўринни, Учқўрғон тумани Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Лочинлар” жамоаси фахрли 2-ўринни, Чуст қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Лочинлар” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree